Миришкорларимизнинг заҳматли меҳнати янада қадрланди
Миришкорларимизнинг заҳматли меҳнати янада қадрланди

Президентимиз раҳбарлигида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларини ошириш масалаларига бағишланган йиғилишда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтириш ҳамда аграр соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилишда пахтачилик соҳасида меҳнат қилаётган фермер хўжаликлари ва кластерларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, биржада сотилган пахтанинг ҳар бир тоннаси учун фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам 500 минг сўмдан давлат субсидияси берилиши маълум қилинди.
Шунингдек, ўз ерида пахта етиштирган кластерларга ҳар бир гектар учун 1,5 миллион сўмдан субсидия ажратилиши белгиланди.
Мазкур янгилик 2026 йил ҳосилини етиштиришда меҳнат қилаётган 30 мингдан ортиқ фермер хўжалиги раҳбарлари ва юздан зиёд пахтачилик кластерлари томонидан мамнуният билан кутиб олинди. Бу каби қўллаб-қувватлаш чоралари пахта етиштирувчиларнинг даромадларини ошириш, хўжаликларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва қўшимча тармоқларни ривожлантириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.