Минтақанинг иқлим барқарорлиги амалий ҳамкорликни тақозо этади

Минтақанинг иқлим барқарорлиги амалий ҳамкорликни тақозо этади

risunok4lorolrolngsngs678678678gsngsngs678678nsnegs.jpg

Тошкент шаҳрида 8–9 октябрь кунлари Германия халқаро ҳамкорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда ташкил этилган «Илмий асосланган билимлардан асосланган иқлим сиёсатига – Марказий Осиёда иқлим барқарорлигини таъминлаш учун минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш» мавзусидаги минтақавий мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Германиянинг тегишли федерал идоралари ва илмий марказлари, Марказий Осиё мамлакатларининг давлат ва илмий-тадқиқот тузилмалари, шунингдек, етакчи халқаро ташкилотлар ва ривожланиш бўйича ҳамкорлар – Европа Иттифоқи, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури, ЕХҲТ ҳамда бошқа халқаро ҳамкорлар вакиллари иштирок этмоқда.

Мулоқотнинг асосий эътибори 2020 йилда Германия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан минтақа давлатлари билан ҳамкорликда йўлга қўйилган «Яшил Марказий Осиё» ташаббуси доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилди. Мазкур ташаббус илмий экспертиза, давлат сиёсати ва минтақавий ҳамкорликни бирлаштирган.

Унинг асосий натижаларидан бири минтақанинг беш давлати томонидан ишлаб чиқилиб, келишилган Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича Минтақавий стратегия бўлди. Уни қабул қилиш ташаббусини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил сентябрь ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида илгари сурган.