Миллий озодлик ҳаракатининг етакчилари

Миллий озодлик ҳаракатининг етакчилари

 

 yjuyfuik.jpg

 

         Фарғона Давлат университетида тарих ва замон уйғунлиги ғояси асосида қатағон қурбонлари музейи ташкил этилди. Музейда маърифатпарвар Ашурали Зоҳирий, жадид боболаримиз Ибрат, Саидносир Миржалилов, Обиджон Маҳмудов, Сўфизода, Чўлпон, Абдулла Қодирий каби буюк аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти акс этган кўргазмалар ёшларга ўтмишдан ҳикоя қилиб турибди.

         Музей раҳбари Собиржон Сиддиқов  жадид боболаримизнинг илмий, амалий, таълим-тарбия, давлат бошқаруви ҳақидаги фикрларини ўрганиш муҳим вазифалардан ҳисобланади, деб таъкидлайди.  Ўзбекистондаги олимлар томонидан жадидчилар фаолиятини ўрганиш, улар тўғрисида илмий оммабоп кинофильмлар яратиш ва ёшларга етказиш борасида катта ишлар қилиняпти.        Музейда жадидлар бобомиз ғоялари, фаолияти ҳақидаги маълумот электрон манбаларини яратиш устида ғам  иш олиб борилмоқда.

         “Қатағон қурбонлари” музейи нафақат талабаларга, балки сайёҳлар учун ҳам хизмат кўрсатмоқда.