Миллий маданий марказлар фаолияти

Миллий маданий марказлар фаолияти

 

yerykerykeryvare.jpg

      Жиззах вилоятида динлараро ва миллатлараро муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Вилоятда  6 та - қирғиз, тожик, қозоқ, рус, татар ва корейс миллий маданий марказлар фаолият олиб бормоқда.

     Вилоятда миллий маданий марказларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ушбу марказлар ҳисоб рақамларига 40 миллион сўмдан зиёд маблағ ўтказиб берилди. Шунингдек, моддий-техника воситалари ва ойлик иш ҳақи билан таъминланди ҳамда “Дўстлик уйи”да фаолият юритаётган марказ вакиллари учун вилоят ҳокими “Дамас” русумли автомошина ажратди.