Миллий маданий марказлар

Миллий маданий марказлар

vaprvapvapa.jpg 

Республикамизда дастлабки корейслар, қозоқлар, яҳудийлар, арманларнинг  миллий-маданий марказлари 1989 йилда тузилган эди. Ўзбекистое ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейин уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун кенг имкониятлар яратилди. Агар 1992 йил 10 та миллий-маданий марказ иш олиб борган бўлса, 1995 йилда уларнинг сони 72 тага, 2003 йилга келиб эса 135 тага етди.

 Бугунги кунда миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси мамлакатимизда фаолият юритаётган 150 та миллий маданий марказ, 38 та дўстлик жамияти ва хориждаги ватандошларнинг 38 та жамияти билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Улар республика маданий марказлари, вилоят, шаҳар ва туман маданий марказларидан иборат.

Миллий-маданий марказлар фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 январдаги қарори  билан ташкил этилган Республика байналминал маданият маркази мувофиқлаштиради.

 

 parapraprp.jpg

 

Миллий маданият марказларини ташкил этишдан мақсад миллий маданият, тил, урф-одатларни сақлаш ва ривожлантиришни ўрганиш бўлиб, Республикада яшовчи ҳар бир миллатнинг урф-одати ва анъаналари, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун республика ҳудудида миллий-маданий марказлар ташкил қилишдан иборат.