Миллий қадриятлар сайли”

“Миллий қадриятлар сайли”

vypvapvapvap.jpg 

Бухоро шаҳридаги “Сомонийлар” маданият ва истироҳат боғида “Миллий қадриятлар сайли” танлови уюштирилди.

Сайлда миллий анъана, қадрият ва урф одатлар – ўзбек миллатига хос бўлган  болани бешикка солиш, унаштириш, миллий ўйинлар чиллаки, “Бештош”, “Оқ теракми-кўк терак”, айтишувлар сингари қадрият, урф-одатлар тараннум қилинди. 

Сайлда миллий қадриятлар бўйича танлов иштирокчиларининг миллий рақс ва куй-қўшиқ, алла ижрочилиги санъатига бўлган қизиқишларини ҳакамлар ҳайъати синовдан ўтказди. Танланган мусиқалар, кийимларнинг миллийликка мослиги, урф-одатларнинг бир-бирига боғлиқлиги, ҳудудларнинг юқори савияда миллий анъаналарни акс эттирувчи кўргазмалар билан безатилгани инобатга олишди.

Ушбу танловлар ғолиблари  ва совриндорлари тақдирланди.