Марказий Осиё давлатлари сув ресурсларидан самарали фойдаланишга келишиб олишди

Марказий Осиё давлатлари сув ресурсларидан самарали фойдаланишга келишиб олишди

bez-nrakgrakragkragkragk757575757575azvania.jpeg

 

 

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Марказий Осиё Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг  94-йиғилиши бўлиб ўтди, 

Томонлар сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, белгиланган лимитларга риоя қилиш ҳамда давлатлар ўртасида ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш муҳимлигини таъкидладилар.

Шунингдек, Сирдарё дарёси ҳавзасида сув ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Хусусан, Сирдарё дарёси ҳавзасида сув ҳисобини автоматлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Томонлар икки давлат ҳудудида жойлашган 10 та гидропостни автоматлаштириш лойиҳаси ижросини ижобий баҳолаб, уни муваффақиятли якунлашга келишиб олишди.