Марказий Осиё – “бешлик”дан “олтилик”ка:
Марказий Осиё – “бешлик”дан “олтилик”ка:

Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари сўнгги саккиз йилда минтақанинг ўз муаммоларини ташқи воситачиларсиз муҳокама қиладиган асосий сиёсий майдонига айланди. 2018 йил Остонада бошланган жараён 2025 йил ноябрь ойида Тошкентда ўтказилган еттинчи учрашувда янги босқичга чиқди – Озарбайжон форматда тўлақонли иштирок этувчига айланди. Шу тариқа аввалги “бешлик” географик жиҳатдан кенгайиб, Каспий орқали Жанубий Кавказ ва Европа билан боғланган янги маконни шакллантира бошлади.
Бугун минтақанинг ички савдоси ўсмоқда, чегара масалаларида муҳим келишувларга эришилди, транспорт ва энергетика лойиҳалари кўпаймоқда. Формат олдида ҳал қилиниши керак бўлган жиддий масалалар ҳам бор: институционал механизмларнинг заифлиги, қарорлар ижроси билан декларациялар ўртасидаги тафовут, сув-энергетика масалалари, ташқи кучлар рақобати ва иштирокчи давлатлар ўртасидаги “кооператив рақобат”.шаклланди.
Шу жараёнларнинг Марказий Осиё келажаги учун ҳамияти, Ўзбекистоннинг минтақадаги роли ва Туркманистон саммити истиқболи Марказий Осиёда ички сиёсий мулоқотни қайта тиклаш ва мунтазам механизмга айлантириш вазифасини бажарди. 2018-2025 йиллар давомида етти учрашув ўтказилди.