Марказда илмий амалиёт

  Марказда илмий амалиёт

20240814170449.jpeg

     Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастурининг навбатдаги ғолиблари – Туркиядаги Ушак университетининг исломий илмлар факультети устозлари, доктор Ҳикмет Гултегин ва доктор Айше Гултегин Марказда илмий амалиёт бошлади.

     Ушбу университети олимлари юртимизда илм-фанни янада тараққий топтириш йўлида, шунингдек, диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, халқаро стипендия дастуридаги иштирокидан мамнуниятларини  изҳор этди.

      Олимлар Марказдаги амалиёти давомида сўнгги икки йил мобайнида бухоролик улуғ шайх, Ўрта асрларнинг йирик алломаларидан бири, тасаввуфшунос олим, муфассир, муҳаддис Муҳаммад ибн Исҳоқ Гулободий (Абу Бакр Калободий номи билан ҳам машҳур) ва унинг машҳур “Баҳрул фавоид” (“Фойдалар денгизи”) номли ҳадислар тўплами бўйича олиб бораётган тадқиқотларини давом эттириб, илмий ишини мазмунан янада бойитишни режалаштирган.