Маърифатпарвар шоир, забардаст тилшунос ва тарихшунос
Маърифатпарвар шоир, забардаст тилшунос ва тарихшунос

Исҳоқхон Жунайдуллахўжа ўғли Ибрат маърифатпарвар шоир, забардаст тилшунос, тарихшунос олим, илк ўзбек матбаатчиларидан бўлиб, 1862 йилда Наманган яқинидаги Тўрақўрғон қишлоғида туғилган.
Дастлабки маълумотни эски мактабда, сўнгра онасининг қўлида олади. Кейинроқ Қўқонга бориб мадрасага ўқишга киради. Исҳоқхон Ибрат 1886 йилда мадрасани тугатиб, Тўрақўрғонга қайтиб келади. У ўз фаолиятини педагог сифатида қишлоқда маърифат тарқатиш билан бошлади. Ўша йили эски маҳаллий мактаблардан анча фарқ қилувчи янгича мактаб очади.
Исҳоқхон Ибрат 1887 йилда ҳаж сафарига отланади. Сўнг у Шарқ мамлакатлари бўйлаб саёҳатни давом эттиради. Европанинг Истамбул, София, Афина, Рим каби марказий шаҳарларида бўлди, анча вақт Жидда шаҳрида истиқомат қилади, Бомбей ва Калкуттада яшайди. Исҳоқхон у ерларда кўп ишлатиладиган араб, форс, ҳинд-урду ва инглиз тилларини мукаммал ўрганди. У 1896 йилда ўз ватанига қайтиб келган.