“Маърифат карвони” Тошкент вилоятида
“Маърифат карвони” Тошкент вилоятида

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусидаги “Маърифат карвони” навбатдаги тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг мамлакатимиздаги ўрни ва унинг халқаро мамлакатлар билан ҳамкорлиги ҳақида маълумот берилди. Иштирокчиларда Марказда барпо этилаётган улкан кутубхона ва юртимиз олимларининг бой илмий меросини жамлашга қаратилган ташаббуслар катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, тадқиқотларни бойитишда зиёлиларнинг кўмаги муҳим эканини таъкидланди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг халқаро мамлакатлар билан ҳамкорлиги, Марказнинг барпо этилаётган улкан кутубхонаси, юртимиз олимларининг бой илмий меросини жамлашга қаратилган ташаббуслар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Ушбу тадбирлар давомида мактаб ва кутубхоналарга “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” китоб-альбомлари бепул тақдим этилмоқда.