Марғилонда халқаро “Атлас байрами
Марғилонда халқаро “Атлас байрами”

Марғилон минг йилликлар давомида энг моҳир ҳунармандларни етиштирган. мади. Ҳозир эса табиий толадан ноёб матолар ишлаб чиқариш борасида энг йирик марказга айланган. Шунинг учун ҳам унга халқаро ташкилотлар “Жаҳон ипак ва икат ҳунармандлари шаҳри” мақомини берган.
Мўъжизакор толалардан тўқилган ранг-баранг атлас жилоси Марғилонга олтинчи бор дунё ҳунармандлари, соҳанинг олим ва таниқли мутахассисларини чорламоқда. Шу йил 19-21 сентябрь кунлари Марғилонда анъанавий халқаро “Атлас байрами” фестивали бўлиб ўтади. Унга ҳозирлик масаласи юзасидан Фарғона вилоятига ташриф буюрган ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади хонимни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров қабул қилди. Томонлар фестивални юқори савияда ўтказишнинг шартлари ва дастурини муҳокама этдилар.
Фестиваль кунлари табиий толадан ишлаб чиқарилган мато, гилам, кашта, кийим-кечак, мода дизайни йўналишларида иштирокчиларга ўқув-амалиёт дарслари ташкил этилади. Мазкур фестиваль ҳунармандчиликни ривожлантириш, ҳунармандларни бутун дунёга таништиришга ёрдам беради.