Маҳоратли ўқитувчилар – миллат таянчи
Маҳоратли ўқитувчилар – миллат таянчи
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган “Маҳоратли ўқитувчилар – миллат таянчи” шиори остидаги IV Устозлар миллий форуми ўтказилмоқда.
Форумда барча педагоглар иштирокида ушбу йирик анжумандан нималарни кутаётганлари хусусида махсус сўровнома ўтказилди. Устозларнинг жавобига кўра, улар форумдан янгиликлар, янги билим ва методлар билан кенгроқ танишиш, мотивация, тажриба алмашиш, таълимга ижодий ёндашув каби фойдали жиҳатларни кутишаётгани маълум бўлди.
Дарҳақиқат, янги ўқув йили аввалида таълим соҳасидаги янгиликлар, маълумотлар билан педагогларни таништириш, хабардор этиш долзарб аҳамият касб этади. Устозлар форумидан кўзлаган мақсад тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар, ўқув жараёнига татбиқ этилаётган илғор методикалар билан ўқитувчиларни батафсил таништиришдан иборат.