Мактабларда душанба куни «Келажак соати» дарслари
Мактабларда душанба куни «Келажак соати» дарслари
«Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги буйруққа мувофиқ, умумий ўрта таълим ташкилотларида ҳар ҳафтанинг жума куни ўтказиб келинаётган «Синф соатлари» 2025/2026 ўқув йили давомида ҳар ҳафтанинг душанба куни биринчи соатида «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида«Келажак соати» дарслари сифатида ўқитилади.
Ушбу ҳужжат «мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида тарбияланувчилар ҳамда ўқувчи ёшларни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, психологлар иш фаолиятини тизимли ташкил этиш мақсадида» қабул қилинган.