Мақом санъати бўйича илмий-амалий конференция

Мақом санъати бўйича илмий-амалий конференция

rovarovaorva.jpg 

     Жиззах вилоятининг Зомин туманида ЮНEСКО ва АЙСEСКО шафелиги остида ўтказилаётган ИИ Халқаро мақом санъати анжумани доирасида “Мақом санъатининг назарий ва амалий асослари: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

     Унда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назардеков, Туркий Парламент Ассамблеяси раиси Меҳмет Сурейя Эр Жаноблари ҳамда 30 дан ортиқ давлатдан 70 нафардан зиёд олимлар иштирок этди.

     Мазкур илмий-амалий анжуман доирасида миллий мусиқа санъатига оид алоҳида мавзулар бўйича ташкил қилинаётган баҳс-мунозара майдонлари, илмий-амалий ва ўзаро тажриба алмашиш, истиқбол ва манфаатли режалар ишлаб чиқиш, халқаро ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш, янги ғоя ва лойиҳаларнинг бошланишига хизмат қилди.

     Халқаро илмий-амалий конференция якунида барча иштирокчиларга Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назардеков томонидан сертификатлар тақдим этилди.