Маккада Қуръон музейи

 

Маккада Қуръон музейи

yavpavapvyapyvap.jpg 

 

     Макка шаҳрининг Ҳиро ҳудудида маҳаллий аҳоли ва зиёратчиларнинг диний, маданий билими ва тажрибасини ошириш мақсадида Қуръони Карим музейи ишга туширилди.

     Макка шаҳри ва муқаддас қадамжолар бўйича Подшоҳлик комиссияси раҳбарлиги ва кўмагида ташкил этилган бу маскан энг замонавий технологиялардан фойдаланиб барпо этилган.

     Мажмуага ташриф буюрувчилар ноёб қўлёзмалар тўплами, Қуръоннинг тарихий нусхалари, шунингдек ушбу муқаддас китоб асрлар давомида сақланиб қолиши жараёни акс этган интер фаол кўргазмани томоша қилишлари мумкин.