“Май – маҳаллаларда маданий ва маърифий тадбирлар ойлиги”
“Май – маҳаллаларда маданий ва маърифий тадбирлар ойлиги”
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Маҳаллалар уюшмаси ҳамкорлигида маҳаллаларда аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, фуқароларнинг кўнгилли ҳордиқ чиқаришига кўмаклашиш, маданий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида май ойи давомида аҳолининг театрлар, музейлар, маданият ва истироҳат боғларига ташрифларини уюштириш, шунингдек, жойларда маданий-маърифий ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши белгиланганлиги ана шу йўналишдаги ишлардан бири бўлди.
Андижон вилоятида аҳоли вакилларининг вилоятдаги театр, музей ва истироҳат боғларига ташрифи ҳамда саёҳатлар уюштиримоқда. Мутлақо бепул ўтказиладиган тадбирларга вилоятдаги 909 та маҳалланинг барчаси тўла қамраб олинади. Бундан кўзланган асосий мақсад аҳолининг кўнгилли дам олишини ташкил этиш, юртдошларимизнинг кайфиятини, руҳиятини кўтаришдир.
Ойлик доирасида аҳоли ва ёшлар учун З.М.Бобур номидаги вилоят драма театри, Андижон ёшлар ҳамда вилоят Қўғирчоқ театрларининг намойишлари, Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи, унинг “Ҳабибий уй-музейи”, “Чўлпон ёдгорлик музейи”, “Қалъа ёдгорлик мажмуаси” бўлимларига, Боғи Бобурдаги “Бобур ва жаҳон маданияти”, Марҳамат туманидаги “Мингтепа” ёдгорлик мажмуаси, шунингдек, вилоятдаги қатор зиёратгоҳларга, маданият ва истироҳат боғларига саёҳатлар, маҳаллаларда эса маданий-маърифий тадбирлар, концерт дастурлари, ижодкорлар, санъаткорлар билан учрашувлар ташкил этилади.