Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти ташкил этилади

Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти ташкил этилади

  vaglavlvaprlvprl.jpg

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 27 июлдаги Фармони ҳамда “Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 25 декабрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти этиб кқйта ташкил этилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги қарори билан Институтнинг асосий вазифалари тасдиқланган эди.

     Институт тизимида унинг илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмаларида илғор илмий-тадқиқот ва қидирув ишларини ўтказиш учун янги, замонавий юқори технологик жиҳозлар билан жиҳозланган ҳамда юридик шахс бўлмаган Этнофольклор лабораторияси ташкил этилади.