Маданият ва илм-фандаги ҳамкорлик
Маданият ва илм-фандаги ҳамкорлик

ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасида Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти фаолиятини йўлга қўйиш ва илк тақдирлаш маросимини ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Самарқандда ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
“Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида маданият, санъат ва рақамли технологиялар соҳаларида хотин-қизларнинг роли ҳақидаги ташаббуслар тақдим этилди. Креатив соҳа тармоқларида аёллар етакчилигини ривожлантириш, уларнинг рақамли муҳитдаги иштироки, шунингдек, маданият соҳасида касбий камолотга етишлари учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан лойиҳалар тўғрисида сўз юритилди.
Ўзбекистон сунъий идрок технологияларига тайёрлиги тўғрисидаги ЮНЕСКО ҳисоботи, мамлакатимизнинг ЮНЕСКО Ёшлар анжуманидаги иштироки ва ЮНЕСКОнинг бош қароргоҳида “Ўзбекистон – Буюк Ипак йўли чорраҳасида” кўргазмасини ташкил этиш ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилди.