Маданият ходимларига “Дамас” автомашиналари
Маданият ходимларига “Дамас” автомашиналари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қароригп асосан Янги йил арафасида Фарғона вилоятдаги шаҳар-туман маданият бўлимларига “Дамас” автотранспорт воситалари топширилди. Тантанали маросимдан сўнг вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров маданият ходимлари билан кун вазифалари хусусида суҳбатлашди.
–Бундан буён ҳам соҳа ривожи ва ходимларни қўллаб-қувватлашда бардавомликка риоя қиламиз, – деди вилоят ҳокими.
2023 йил маданият соҳаси ходимлари учун кутилмаган воқеалар рўй берди. Президентимиз маданият, маънавият, театр, кино соҳаси ходимлари билан учрашувлар ўтказдилар




