Маҳалла ободлиги — аҳоли фаровонлиги

Маҳалла ободлиги — аҳоли фаровонлиги

 

risunok3ldoldroldroldorl7899780890sdngssn89s6n79678s678s6.jpg

 

Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллаларни ободонлаштириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда. Нукус шаҳридаги «Ёш авлод» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ҳудудни обод қилиш, аҳоли учун қулай шароит яратиш ва тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Умумий майдони 27,85 гектар бўлган маҳаллада 4 минг 821 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда кўп қаватли уйлар атрофи ободонлаштирилиб, болалар ва спорт майдончалари, дам олиш масканлари, савдо ва сервис объектлари ташкил этилган. Йўлак ва хиёбонларга манзарали дарахтлар, гуллар экилиб, кўп қаватли уйларнинг фасадлари ҳам тартибга келтирилган.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида давлат бюджети ҳисобидан ажратилган 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ эвазига замонавий маҳалла биноси қурилган. Бугун ушбу маскан фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, маҳалла хизматларини самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратишга ҳам устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Ҳоким ёрдамчиси кўмагида ўз бизнесини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилиш истагидаги фуқароларга имтиёзли кредитлар ҳамда субсидиялар ажратилиб, уларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда.