Лойиҳалар тўла маъқулланди

Лойиҳалар тўла маъқулланди

 pavpvapcapavap.jpg

 

     “Шарқ ренессанси феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар” мавзусида маданий мерос ҳафталиги доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Имом Бухорий инновацион музей экспозициясини бойитишга йўналтирилган 5 та лойиҳа тақдимотини ўтказишди.

     Имом Бухорийнинг бизгача етиб келган 12 асари муляжини тайёрлаш, уларнинг дунё фондларида сақланаётган қўлёзма нусхалари реестрини яратиш, “Имом Бухорий мажмуаси: ўтмиш ва бугун” китоб-альбомини нашрдан чиқариш, улуғ муҳаддис китобларининг Туркия кутубхона фондларида сақланаётган қўлёзма нусхалари каталоги, шунингдек, Мовароуннаҳр муҳаддислари асарларининг қўлёзмалари каталогини тузиш каби йўналишларда тақдим қилинган лойиҳалар илмий жамоатчилик вакиллари томонидан тўла маъқулланди.