Лойиҳалар тақдимоти
Лойиҳалар тақдимоти
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Имом Бухорий инновацион музейи концепциясини ва дизайнини такомиллаштириш, яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда Президентимиз Шавкат Мирзиёевннг ташаббуси билан улуғ муҳаддис олим Имом Бухорийнинг меросини ўрганиш ва тадқиқ этиш борасида муҳимн ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди. Хусусан 18-26 октябрь кунлари “Шарқ ренессанслари феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар” мавзуидаги халқаро маданий мерос ҳафталиги доирасида маҳаллий ва хорижлик экспертлар иштирокида Имом Бухорий инновацион музейи тақдимоти ўтказилди, инновацион музей павильонларининг “Outdoor Factory” компанияси томонидан тайёрланган концепцияси ва дизайни ҳамда уни янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Инновацион музей 9 павильондан иборат бўлади.Уларда Имом Бухорийнинг ҳаёти, илм йўли, унинг фазилатларига бағишланган видеофильмлар намойиш этилади. Қадимий ашёлар, қўлёзмалар, муқаддас динимиз тарихига оид манбалар замонавий ахборот технологиялари ёрдамида намойиш этилади. Шунингдек музейда Имом Бухорий меросининг бугунги кундаги аҳамияти, Янги Ўзбекистонда диний-маърифий ислоҳотлар ҳақидаги маълумотлар ўз ифодасини топади.