Лойиҳалар амалиётга татбиқ этилади

Лойиҳалар амалиётга татбиқ этилади

 

yayvayvamyvmyvvm.jpg

 

     Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқимизнинг бой тарихий мероси, улкан илмий салоҳияти ва юксак маънавиятининг ёрқин намунаси сифатида бунёд этилмоқда.  Жумладан,  исломдан аввалги давр цивилизациялари ва Иккинчи Ренессанс даврига оид бўлимлар учун техник топшириқлар устида иш олиб борилмоқда.

      Мутахассислар ушбу тарихий даврларнинг бебаҳо меросини акс эттирувчи экспонатлар ва контентларни яратиш бўйича контентларни шакллантиришга қаратилган илмий-инновацион лойиҳалар доирасида тайёрланган техник топшириқларни амалиётга жорий этиш, яъни уларни замонавий контент кўринишида тақдим этиш юзасидан фаол фикр алмашмоқдалар.

      Марказнинг музей фонди ва контентини бойитишга 2000 дан ортиқ етук олимлар, тарихчилар, санъатшунослар, архившунослар ва диншунослар жалб этилган. 800 дан ортиқ илмий ва инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, улар асосида экспозицияларда макетлар, деворий матнлар ва замонавий интерактив ечимларни жорий этиш режалаштирилган. Айни пайтда мутахассислар биринчи босқичдаги 400 дан ортиқ лойиҳани амалиётга татбиқ этиш устида қизғин иш олиб бормоқдалар. Бу борада олимлар ва мутахассислар билан 200 дан ортиқ шартномалар имзоланган.