Қурилиш соҳасида стратегик ҳамкорлик

Қурилиш соҳасида стратегик ҳамкорлик

 dfgdfgdfgdfg.jpg

      Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов Хитой Халқ Республикаси Уй-жой, қишлоқ ва шаҳар қурилиш вазири Жаноб Ни Ҳонг бошчилигидаги делегация билан расмий учрашув ўтказди.

      Учрашувда томонлар қурилиш, шаҳарсозлик соҳасидаги мавжуд ҳамкорлик ҳолатини таҳлил қилдилар. Мазкур йўналишда тажриба алмашинуви, илғор технологияларни жорий этиш ва кадрлар тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама этилди.  

      Шу билан бирга, ҳамкорлик қамровини кенгайтириш, жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари иштирокида халқаро қурилиш ва шаҳарсозлик форумларини ташкил этиш, минтақавий миқёсдаги тажриба алмашинуви майдонларини яратиш каби йирик ташаббуслар илгари сурилди.

Шерзод Ҳидоятов Хитойнинг дунё қурилиш бозоридаги муҳим ўрни ва глобал аҳамиятини алоҳида эътироф этди.  

      –Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қурилиш соҳасидаги ҳамкорлик йилдан-йилга янги босқичга кўтарилмоқда. Биз ҳамкорликни нафақат йирик инфратузилма лойиҳаларида, балки илмий, технологик ва инсон ресурсларини ривожлантириш йўналишларида ҳам чуқурлаштиришдан манфаатдормиз, – деди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов.

       Жаноб Ни Ҳонг ҳам ўз навбатида Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги жадал ривожланиш суръатларини алоҳида эътироф этди ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган йирик ислоҳот ва бунёдкорлик ишларига юқори баҳо берди.

      –Ўзбекистон билан шаҳарсозлик, коммунал хизматлар ва инновацион қурилиш технологиялари бўйича ҳамкорликни кенгайтиришда икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёрмиз, – дея таъкидлади Жаноб Ни Ҳонг.  

        Ушбу учрашув Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигини стратегик даражада янги босқичга олиб чиқиш сари муҳим қадам бўлди.

 dfgdfgdfgdfgdfg.jpg