Қурилиш-пудрат ва лойиҳа-қидирув ташкилотларида рейтинг тизими

Қурилиш-пудрат ва лойиҳа-қидирув ташкилотларида рейтинг тизими

 

 

avyapfvapyfvaprfyvaaprfyva.jpg

 

       Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида соҳа вакиллари – тадбиркорлар, девелоперлар, пудрат ҳамда лойиҳа-қидирув ташкилотлари мутахассислари иштирокида ташкил этилган очиқ мулоқотда  электрон рейтинг тизими, тендер жараёнлари, “Қурилиш ресурслари миллий классификатори” платформасидаги янгиликлар ва тадбиркорларни қийнаётган муаммолар муҳокама қилинди.

       Тадбирда Ўзбекистонда сўнгги етти йилда қарийб 100 миллиард долларлик қурилиш ишлари бажарилиб, бу борада катта тажриба орттирилганлиги, соҳага 9 миллиард доллар инвестиция киритилиб, 5 мингга яқин янги корхона ишга туширилганлиги,  94 мингта доимий иш ўрни яратилиб, ишлаб чиқариш 2 карра ўсганлиги, йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан ошган корхоналар 150 тадан ортиб, сўнгги беш йилда қурилишлар ҳажми ҳам 2 баравар кўпайганлиги таъкидланди.

       Соҳада қурилиш-пудрат ва лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтинг тизими орқали пудратчилар ва лойиҳачиларнинг фаолияти очиқ баҳоланишини, иш сифати ва бажарилган лойиҳаларнинг мониторингини таъминлаш учун ишлаб чиқилган.

       Энди ҳар бир қурилаётган объект олдида QR кодли паспорти чиқариб қўйилади. Исталган одам бу орқали ҳудудда қандай объект қурилаётгани, қачон рухсат олингани, ким қуриши, қачон ишга тушиши каби маълумотлар олиши мумкин бўлади. Агар QR кодли паспорт бўлмаса, қурилиш ноқонуний ҳисобланади.