Қўқон дунё ҳунармандлари маркази
Қўқон дунё ҳунармандлари маркази

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Қўқон шаҳрида ўтказилган Биринчи халқаро ҳунармандлар фестивали миллий маданиятимиз ва қадриятларимизни бутун жахонда кенг тарғиб этиш, туризм соҳасининг ривожига хизмат қилиши билан бир қаторда ҳунармандчилик соҳаси нуфузини оширишга хизмат қилди.
2019 йилда Қўқон шаҳрида ўтказилган фестивалда дунёнинг 78 давлатидан вакиллар қатнашди. Ўшанда ўтказилган фестивалда Қўқон шаҳрига “Жаҳон ҳунармандлари шаҳри” унвони берилди.

Ҳар гал ўтказилган фестиваль олдидан Қўқон шаҳрида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Янги мехмонхона ва хостеллар, кафе ва ресторанлар қуриб фойдаланишга топширилди. Шаҳардаги йўл ва коммуникациялар янгиланди. 12 та тарихий обида мукаммал таъмирланди.
Қўқонда бу йил учинчи бор халқаро ҳунармандлар фестивали бўлиб ўтади.