Коррупцияга қарши рақамли қурилмалар жорий этилди

Коррупцияга қарши рақамли қурилмалар жорий этилди

 

risunok2345345kueukeukvapvpavapvapukeuke45353453451111.jpg

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимида давлат санитария назорати жараёнларида шаффофликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакилларига назорат жараёнларини рақамлаштириш мақсадида харид қилинган 725 та планшет ва 725 та махсус боди-камеранинг вазифалари, улардан фойдаланиш тартиби ва амалий имкониятлари ҳақида маълумот берилди.

Мазкур қурилмаларни жорий этишдан асосий мақсад – текширув жараёнларини холис ва шаффоф ташкил этиш, аниқланган ҳуқуқбузарликларни электрон расмийлаштириш, назорат тадбирларида инсон омили билан боғлиқ хавфларни камайтириш ҳамда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишдан иборат.