Кореяда ўзбек маданияти маркази очилади
Кореяда ўзбек маданияти маркази очилади

Корея Республикаси Кванжу шаҳрининг Квангсан-гу тумани ҳокими Пак Бюн Кю бошчилигидаги делегация аъзолари Самарқандда “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети раҳбарияти билан учрашувда ўзаро ҳамкорлик алоқалари истиқболларини муҳокама қилди.
Бугунги кунда университет хориждаги 80 дан зиёд нуфузли олий таълим муассасаси, илмий тадқиқот марказлари ва ташкилотлари билан алоқа ўрнатган ва улар билан профессор-ўқитувчилар тажриба алмашинуви, талабалар алмашинуви, илмий конференция, семинар ва форумлар ўтказиш ҳамда халқаро таълимни ривожлантиришга кўмаклашувчи бошқа йўналишларда самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Хусусан, Кореянинг 3 та олий таълим муассасаси, Корея Маданий мерос фонди билан хамкорлик йўлга қўйилган. Шу жумладан Квангсан-гу туманида жойлашган Хонам университети билан ҳам ҳамкорлик меморандумини имзоланди. Келишувга кўра, университет корейс тили ва маданиятини тарғиб қилувчи марказ, Хонам университети эса ўзбек тили ва маданияти тарғиботи билан шуғулланувчи марказни ташкил қилишга келишилди.