Китобни мадҳ этувчи ёдгорлик

Китобни мадҳ этувчи ёдгорлик

 

  irdzirlodzrildzrltdrld.jpg

     Фарғонада илк бор ўтаётган Халқаро китобхонлик фестивали меҳмонлари иштирокида билим машъали – китобни мадҳ этувчи ёдгорлик тантанали суратда очилди.

     Анжуман меҳмонлари Фарғонада илк бор ўтказилаётган мазкур халқаро китоб фестивалини ҳар йили анъанага айлантириш, унинг нуфузини йилдан йилга кўтариш мақсад қилингани таъкидланди. Европа ва Шарқ давлатларида ўтказилган энг яхши китоб ярмаркалари, китоб фестиваллари ҳақида тўхталган вилоят ҳокими мазкур фестиваль ҳам дунёнинг нуфузли фестивалларидан бирига айланиши, юртимизда амалга оширилаётган маърифат ва маънавият ҳаракатининг янги бир тимсоли, янги безаги бўлишига ишонч билдирди.

     Фестиваль доирасида республиканинг етакчи нашриётлари, вилоятдаги шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан китоб ярмаркалари ва кўргазмалари ташкил этилди. Меҳмонлар мазкур кўргазмалар билан танишдилар, китобхонлик тарғиботига юқори баҳо бердилар.

     Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, Аҳмад ал-Фарғоний номидаги Фарғона ахборот- кутубхона маркази ташкил топганига бу йил 125 йил тўлди. Республикада янгидан қурилган 18 та шаҳар-тумандаги кутубхоналарнинг 4 таси Фарғона вилоятида. Қолаверса, 2025 йил Фарғона вилоятида “Китобхонлар йили” деб эълон қилинди. Бу каби ижобий натижалар туфайли Фарғона I-халқаро китобхонлик фестивали маркази деб танланган эди.