“Китобхонлик ҳафталиги” бошланди

“Китобхонлик ҳафталиги” бошланди

 dgfdrsgdsrgdsrg.jpg  

      Юртимизнинг барча ҳудудларида жорий йилнинг 21 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ёзувчилар уюшмаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида “Китобхонлик ҳафталиги” бошланди.

      Ҳафталик доирасида республика бўйича 1000 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар, Тошкент шаҳридаги “Dream park” истироҳат боғида ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларида “Ноширдан китобхонга” тамойили асосида китоб савдо-ярмаркалари ўтказилиши режалаштирилган.

      “Китобхонлик ҳафталиги – 2025” ижодий-маърифий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти, Ўзбекистон файласуфлари ассоциацияси ҳамкорлигида таниқли олим Бахтиёр Тўраевнинг “Фазо-вақт синергетикаси” ва “Оддий ва оммабоп синергетика” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.