Китоб ўқиш соати
Китоб ўқиш соати

Бугунги тезкор даврда ҳар бир ташкилот муваффақиятининг негизи унинг инсон капитали ва ходимларнинг интеллектуал салоҳиятига бориб тақалади. Шу боис, мамлакатимизда меҳнат жамоаларида мутолаа маданиятини юксалтиришга давлат даражасида алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ташкилот ва муассасаларда жорий этилган “Китоб ўқиш соати” шунчаки иш режасидаги тадбир эмас, балки ходимларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш, фикрлаш доирасини кенгайтириш ва иш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи муҳим ижтимоий лойиҳа.
Мутахассисларнинг қайд этишича, “Китоб ўқиш соати” орқали институтда тизимли китобхонлик муҳитини шакллантириш, ходимларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтириш ҳамда мутолаани кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айлантириш кўзда тутилган.