“Китоб – маърифат манбаи” дастури

“Китоб – маърифат манбаи” дастури

 

yvapryavprvaprvaprvapr.jpg

 

      2026 йил 1 февралдан бошлаб қонунчиликка мувофиқ аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган “Китоб – маърифат манбаи” дастури амалга оширилади.

      Мазкур дастурнинг асосий мақсади жамиятда мутолаа маданиятини юксалтириш, ёшларнинг маънавий-ахлоқий ривожланишига ҳисса қўшиш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқишни оширишдан иборат.

     Дастур доирасида жамоат транспортида интернет тармоғи орқали Mutolaa платформасидан фойдаланиш имкониятлари яратилади. Қулайлик учун транспорт воситаларида махсус QR-кодлар жойлаштирилиб, йўловчилар улар орқали электрон китоблардан фойдаланиши мумкин бўлади.