Қирққиз қалъаси
Қирққиз қалъаси
Қирққиз қалъаси – Сурхондарё вилоятидаги IX-X асрларга мансуб меъморий ёдгорликдир. Ўрта асрларда Термиз шаҳарнинг ташқарисида жойлашганлиги қалъа шаҳар ташқарисидаги қўрғон вазифасини ўтаганлигини кўрсатади.
У дунё томонларига мослаб бунёд этилган. Қальа тўртбурчак тарҳли, бир қаватли, фақат йўлаклар умумий баландликда икки қаватли бўлиб, хом ғиштлардан қурилган. Тоқ ва равоқларида шу ўлчамдаги пишиқ ғиштлар ҳам ишлатилган, қалин девор билан ўралган (ташқи девор қалинлиги 2-2,5 метр), бурчаклари ҳажмдор буржлар билан мустаҳкамланган. Буржлар оралиғида токлар билан ёпилган айвонлар жойлашган, тарзларига бир маромда такрорланувчи туйнуклар ишланган.
Қалъанинг барча хоналари ва марказдаги саҳн ўзаро йўлаклар билан боғланган. Марказий саҳн ҳовли ёки гумбазли зал бўлган деб тахмин қилинади. Айвон ва йўлаклар бинони тўрт қисмга бўлган. Булар иккита бир хил тузилган (5 хона ва 3 томонидан ўралган йўлак).
Йўлаклар ва хоналар девор-даги туйнуклар орқали ёритилган. Қирққиз қалъасида гумбаз-симон тоқлар, бошқа турлардаги гумбаз-лар, тоқлар ва равоқлар қўлланилган. Маълумотларга кўра, халқ достонларида зикр этилган душманлар ҳужумини қайтара олган қаҳрамон қиз Гулойим ва унинг 40 дугонаси айнан шу ерда яшаган. XX асргача халқ томонидан Қирққиз қалъаси «Шаҳри Сомон» деб ҳам аталган.