Қардош халқларнинг адабиёти намуналари

Қардош халқларнинг адабиёти намуналари

vrvrvaprvap.jpg 

     Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида мазкур ижодий ташкилот аъзолари Сапарбек Иманбековнинг “Достаримиз жирлайди” (“Дўстларимиз куйлайди”), Абдулла Рустамовнинг “Қайран дуние” (“Ажаб дунё”) ҳамда маҳоратли сухандон Рахия Мансурова таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан чоп этилган “Ўрлеу” (“Кўтарилиш”) номли китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан чоп этилган “Туркий адабиёт дурдоналари” номли муҳташам адабий мажмуанинг ўн жилди қозоқ адабиёти намуналарига бағишлангани сўз санъатимизга бўлган эҳтиромдан даракдир.

    Адабиёт кунлари сифатида нишонланаётган июль ойида қардош халқларнинг адабиёти намуналари бўлиб ўтаётгани диққатга сазовордир. Қозоқ адабиёти кўлами, моҳиятининг чуқурлиги билан ажралиб туради.

   Юртимизда қардош халқлар адабиёти намуналарига оид бундай тақдимотлар доим кўтаринки руҳ билан нишонланган. Ўйлайманки, ўқувчилар ушбу янги китобларни меҳр ва муҳаббат билан мутолаа қилади.   Бу китоблар ёш авлод маънавиятини юксалтиришда алоҳида аҳамият касб этиши шубҳасиз.