“Қадринг баланд бўлсин, она тилим!”

“Қадринг баланд бўлсин, она тилим!”

yvapyvayvayvayvayva.jpg

       Қашқадарё вилоятида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 36 йиллиги катта тантана билан нишонланди. Байрам “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида кенг кўламли маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

       Тантаналар аввало Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди.

       Қарши давлат университетида рда “Глобаллашув даврида тил ва таълим: назария ва амалиёт” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Анжуман аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради, давлат тили ривожига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

       Анжуманда тилшунослик ва адабиёт соҳасидаги етакчи маърузалари билан қатнашди. Улар ўзбек тилининг илмий изланишлар тизимидаги ўрни, туркий тиллар оиласидаги ўзига хос хусусиятлари ҳақида қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди. “Қашқадарё вилояти жой номлари изоҳли луғати” нашри тақдимоти ҳам ўтказилди.

       “Ўзбек тили” мавзусида интеллектуал викторина ташкил этилди. Унда ёшлар она тилимизнинг бой сўз хазинаси, ибора ва маънолар дунёси бўйича билимлари ҳам  синовдан ўтказилди.