“Қадимги савдо йўллари” намойиши
“Қадимги савдо йўллари” намойиши

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Туркиянинг етакчи компанияларидан бири “Outdoor Factory” компанияси вакиллари ҳамда марказ ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда Исломдан аввалги давр экспозициясини замонавий технологиялар билан бойитиш кўриб чиқилди.
Марказнинг Исломдан аввалги давр экспозициясининг “Қадимги савдо йўллари” секторида иммерсив шоу ва вақт девори ташкил этилиши режаланган.
Марказга кирган ҳар бир инсон лойиҳаларимиздан завқ билан маълумот олишига, ислом динини кўриб, ўрганиб ва маърифатдан хабардор бўлиб чиқишлари учун бор тажрибаларни қўллаш режалаштирилган.