“Йил имоми” ғолиби

“Йил имоми” ғолиби

 

 yepryaeryaryvary.jpg

     13 ноябрь куни Республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштирокида “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом домла ўзаро беллашди.

     Нуфузли мусобақа иштирокчилари Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, улар меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган салмоқли ишлари ва матбуотда эълон қилинган ижодларини намойиш этдилар.

     Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб деб топилди:

     1-ўрин – Наманган вилояти “Ҳомиддин қори” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобир домла Насриддиновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;

     2-ўрин – Тошкент шаҳридаги “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторовга II даражали диплом ва 16 млн. сўм пул мукофоти;

     3-ўрин – Тошкент вилояти “Чаноқ” жоме масжиди имом-хатиби Ёқуб домла Бухарбаевга III даражали диплом ва 13 млн. сўм пул мукофоти топширилди.

     “Йил имоми – 2024” соҳибига Ҳаж йўлланмасини топширилди.

      Шунингдек, танловнинг "Йилнинг энг фидоий имоми" Қорақалпоғистон Республикаси “Мулла Исҳоқ” жоме масжиди имом-хатиби Алтинбек домла Зинуллаев ва Хоразм вилояти “Мирҳошим бобо” жоме масжиди имом-хатиби Оллаберган домла Ғойиповга насиб этди.