Ижтимоий ҳимоя тизими - устувор йўналиш
Ижтимоий ҳимоя тизими - устувор йўналиш
Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Юртимизда аҳолининг имконияти чекланган, ижтимоий ҳимоя муҳтож қатламини тўлақонли қамраб олиш, уларга кўрсатилаётган кўмак сифатини янги босқичга кўтариш масаласи ислоҳотлар негизини ташкил этмоқда.
Хусусан, кам таъминланган оилаларга нафақа белгилаш асослари аниқ қилиб қўйилди. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ишга туширилиб, кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга манзилли ёрдам кўрсатиш бошланди. Республиканинг 208 та туман ва шаҳарларида “Инсон” марказлари ва ҳар бир маҳаллада ижтимоий ходимлар фаолияти йўлга қўйилди. Маҳалла даражасида 12 тоифадаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 100 дан ортиқ ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизими яратилди.
Ногиронлиги бўлган шахсларга кўмаклашиш, жамиятга интеграция қилиш, сифатли протез-ортопедия ва реабилитация воситалари билан таъминлаш тизими такомиллаштирилди. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари турларини 18 тадан 30 тага, қоплаб бериладиган маблағлар миқдори ўртача 10 бараваргача оширилди.
Республика бўйича 66 та ихтисослаштирилган мактабгача вамактаб таълим ташкилотларида ногиронликнинг оғиртурларига эга бўлган болалар учун “Ғамхўрлик” гуруҳлариташкил этилди. Мазкур гуруҳларга 500 дан ортиқ оғир турдаги ногиронлиги бўлган болалар йўналтирилган. Шу мақсадда давлат бюджетидан140 млрд сўм, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасидан эса 42 млрд сўм, жами 182 млрд сўм маблағлар ажратилди.