Ижод аҳли ислом цивилизацияси марказида

Ижод аҳли ислом цивилизацияси марказида

 

kvenkenkenkenkenkenkenkue.jpg

     Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика маънавият ва маърифат маркази, “Янги Ўзбекистон” нашри таҳририятининг вакиллари, устоз ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, таржимонлар, миллий сўз санъатимиз жонкуярлари, журналистлар мазкур муаззам масканга ташриф буюрди.

     Тошкент шаҳрида чуқур илмий-маърифий хулосалар асосида қад ростлаган ушбу марказ юртимиз тарихининг гоҳ шонли, гоҳи синовли даврларини, Ислом динининг бебаҳо қадр-қимматини, асрлар оша инсониятни ҳайратлантириб келаётган Қуръони Каримнинг тарихи, унинг мўъжизакор, ҳикматли хусусиятларини теран англашда ўзига хос аҳамият касб этмоқда. 

     Ушбу муаззам ва муҳташам марказнинг қад ростлашида минглаб қурувчилар, бунёдкорлар, муҳандислар, олимлар, диншунослар, ҳунарманд ва мусаввирлар, дизайнерлар, кутубхоначилар, музейшунослар, экспертларнинг заҳматли ва фидокорона меҳнатлари мужассам. Юзлаб бетакрор илмий-маърифий, инновацион лойиҳалар мазкур марказнинг бу қадар жозиба, маҳобат,  билимлар хазинасига йўғрилишида алоҳида аҳамият касб этди.

     Марказнинг музей мажмуаси экспозицияси бир нечта тарихий залларни ўз ичига олади.  “Қуръони карим зали”, “Исломгача бўлган цивилизациялар”, “Биринчи Ренессанс”, “Иккинчи Ренессанс”, “Ўзбек хонликлари даври”, “XX асрда Ўзбекистон”, “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс”  каби заллар, қимматли экспозициялар, тарихий манбалар  устоз ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, маънавият тарғиботчиларида катта таассурот уйғотди.