Италиянинг “Магистер art” компанияси вакиллари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Италиянинг “Магистер art” компанияси вакиллари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

yfvpfpfkpfukprfp.jpg 

     Италиянинг “Магистер art” компанияси вакиллари қурилиши давом этаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биноси билан танишди. Меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган Марказ, унинг мазмун билан бойитишда маҳаллий ва хорижий олимлар ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

     Итадияликларда  Марказнинг кўргазмалар залидаги қадимий ва нодир экспонатлар катта қизиқиш уйғотди.  Улар Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек каби машҳур ўзбек олимларининг дунё цивилизациясига қўшган ҳиссаси, уларнинг ноёб меросини ўрганиш ва оммалаштириш борасидаги ишлар билан ҳам танишди

     “Магистер art” компанияси вакиллари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов билан ҳам  учрашув ўтказишди.