Исмоил Сомоний мақбараси

Исмоил Сомоний мақбараси

 

roprovprovparovpro.jpg

 

      Ўрта Осиёда Сомонийлар даври меъморчилигининг нодир намуналаридан бири бўлган бу тарихий обида Исмоил Сомоний томонидан бунёд этилган.

      Исмоил Сомоний Бухорода Сомонийлар давлатига асос солган йирик сиёсий арбоб ҳисобланади. Исмоил Сомоний 848-йил Бухоро шаҳрида туғилган, 874-йилда сомонийларнинг Бухородаги ноиби, 888-йилдан эса бутун Мовароуннаҳрга ҳоким бўлган.

     Исмоил Сомоний марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш сиёсатини олиб бориб, турли ерлардан уламолар, адиблар, уста ва ҳунармандларни Бухорога тўплаган. Маданият ривожига катта ҳисса қўшган. Бағдод халифаларидан ибрат олиб, ўзига улкан мақбара қурдирган. 893-йилда Тарозга юриш қилиб шимолий чегараларни мустаҳкамлаган. 900-йилда Мовароуннаҳр ва Хуросонни бирлаштирган.

       Меъморий обида бунёд этилган даврда Ўрта Осиёда араб халифалигидан мустақил маҳаллий давлатлар ташкил топа бошлади. Хуросонда Тоҳирийлар, Мовароуннаҳрда эса Сомонийлар давлати вужудга келди. Маҳаллий давлатлар ягона марказ атрофида бирлаштирилиб, илм-фан юксалган. 874-йилда Исмоил Бухоро ноиби этиб тайинланди. Бу пайтда Мовароуннаҳрда акаси Наср ҳукмронлик қилаётган эди. Наср ва Исмоил ўртасидаги муносабатлар 888-йилда бузилади ва бу урушга олиб келади. Урушда ғалабага эришган Исмоил бутун Мовароуннаҳрга ҳоким бўлиб олади. 893-йилда у Тарозга юриш қилиб Шимолий чегараларни мустаҳкамлаган.

 

apraprapraprapr.jpg

 

      Меъморий обида бунёд этилган даврда Ўрта Осиёда араб халифалигидан мустақил маҳаллий давлатлар ташкил топа бошлади. Хуросонда Тоҳирийлар, Мовароуннаҳрда эса Сомонийлар давлати вужудга келди. Маҳаллий давлатлар ягона марказ атрофида бирлаштирилиб, илм-фан юксалган. 874-йилда Исмоил Бухоро ноиби этиб тайинланди.

      Исмоил Сомоний мақбараси ўрта асрларнинг ривожланган даврида (IХ-Х аср), 864-868-йиллар оралиғида, ҳозирги Бухоронинг эски шаҳар қисмида қурилган.

      Исмоил Сомоний мақбараси жаҳон меъморчилик ва бинокорлик мактабларининг ноёб асари ҳисобланади. Тенги йўқ бу архитектуравий ёдгорликни архитекторлар ва бинокорлар фахр билан тилга оладилар, тарихчилар яратилишини ўрганадилар, санъат аҳли эса унинг тасвирларини турли хил буюмларда севиб акс эттирадилар.