“Ислом – тинчлик ва эзгулик” дини мавзусида халқаро конференция

“Ислом – тинчлик ва эзгулик” дини мавзусида халқаро конференция

arlll.jpg  

     Тошкентда ўтаётган “Ислом – тинчлик ва эзгулик” дини мавзусидаги халқаро конференцияда дунёнинг турли мамлакатларидан келган халқаро ташкилот раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар қатнашди. Улардан бири Туркиянинг Ислом тафаккури институти директори Меҳмет Гўкмез Ўзбекистонга бу муҳим конференцияни ташкил қилгани учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Мовароуннаҳр цивилизациясини давом эттираётганини эътироф этди.

     “Ўзбекистон қадимий тарих, жуда бой цивилизацияга эга давлат. Биз буни Мовароуннаҳр цивилизацияси деб атаймиз. Бу цивилизациянинг бешта асосий хусусияти бор. Улардан биринчиси ҳақиқий универсал илм тасаввурига эга бўлишдир. Яъни ҳам ижтимоий илмлар, ҳам табиий фанлар, ҳам ислом билимларини бирлаштирган чуқур тафаккурга суянишдир. Ўзбекистон замини бу илмларни ўз ҳаётига татбиқ қилган ислом оламининг энг буюк муаллимларини тарбиялади”, – деди у.