Ислом шаҳарсозлик маданияти
Ислом шаҳарсозлик маданияти
Имом Бухорий номидаги халқаро халқаро илмий тадқиқот марказида «Ислом меъморлиги ҳамда фиқҳ илмининг шаҳар ва атроф-муҳитга таъсири» мавзусида тақдимот бўлиб ўтди.
Тақдимотда Тунис Мадинасининг тарихига, турли сулолалар давридаги ривожланиш босқичларига баён этилди. Тунис милодий 700 йилларда Ҳасан ибн Нўмон ҳукмронлиги даврида ўзига хос тарихий ва иқтисодий марказга айланиб, кейинчалик Фотимийлар, Алмоҳадлар ва Ҳавсидлар даврида Шимолий Африкада пойтахт ва интеллектуал марказ мақомини олади.
Финикияликлардан бошлаб француз мустамлакачиларигача бўлган истилолар пайтида кўплаб ўзгаришларга учраган эски шаҳар ХVIII аср охиридан буён деярли асл ҳолатида сақланган. Бинолари ўта зич қурилган Мадинанинг жинкўчалари, хиёбонлари ва боши берк кўчалари кўп.
Туниснинг 1979 йилда ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган кўҳна Мадинаси бугун нафақат шонли ўтмиш гувоҳи, балки доимий ривожланишдаги тарихий марказлардан биридир.
Тақдимотда Имом Бухорий номидаги халқаро халқаро илмий тадқиқот маркази томонидан илмий изланишларини мамлакатимиз тарихий шаҳарларидаги обидаларнинг меъморий ечимларини ўрганиш асносида давом эттириш мақсади баён қилди.