Ислом меросининг қадриятлари

 

Ислом меросининг қадриятлари

 apcracpracpr.jpg

     Россия Федерациясининг Доғистон Республикаси пойтахти Махачқала шаҳрида “Ислом меросининг руҳий ва ахлоқий қадриятлар ва маданий ўзликни мустаҳкамлашдаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

     Конференцияда 50 дан ортиқ давлат вакиллари қаторида Ўзбекистон делегацияси аъзолари  ҳам қатнашди.

     Конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Иброҳимжон Иномов: “Буюк алломаларимиз илмий меросининг руҳий ва ахлоқий қадриятлар ҳамда маданий ўзликни мустаҳкамлашдаги роли” мавзусида маърузасида  мамлакатимиз бутун дунёга Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абул Муин Насафий, Бурҳониддин Марғиноний ва Баҳоуддин Нақшбанд каби юзлаб алломаларни тарбиялаган юрт сифатида машҳур экани, Доғистонга ҳам тасаввуф тариқатлари Ўзбекистон орқали кириб келгани, юртимиз ўз эътиқоди ва олимларининг илмий меросини йўқотмагани, ҳозирда бутун Россиядаги аксар диний олимлар ҳам ўз даврида Тошкент ва Бухорода диний таълим олишганини катта ҳурмат билан ёдга олиб, ватанимиз ҳақида фикрларини билдирди.