Ислом конференцияси ХII сессиясининг якунлари

Ислом конференцияси ХII сессиясининг якунлари

 yaryvaryvaryavr.jpg

     Хивада бўлиб ўтган Туризм вазирлари Ислом конференциясининг ХII сессияси якунлари эълон қилинди.

     Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа анжуманнинг якуний маълумотларини тақдим этдилар

     “Ислом дунёсининг туризм шаҳри” бўлмиш Хивада ташкил этилган бу галги конференция учун “Туризм индустриясини барқарор тарзда ривожлантириш” мавзуси танлангани эътироф этилди.

     Анжуман якунида Ислом конференцияси ХII сессияси иштирокчилари қарорига кўра, 2025 йил учун Сенегал Республикасининг Дакар шаҳри, 2026 йил учун Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳри ва 2027 йил учун Покистон Ислом Республикаси Лаҳор шаҳри “Ислом дунёси туризм шаҳри” сифатида танланди.