Ислом цивилизациясимарказининг жаҳон миқёсидаги аҳамияти
Ислом цивилизациясимарказининг жаҳон миқёсидаги аҳамияти
Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига Мальта, Швейцария давлатлари ҳамда Қирғизистон Республикасидан келган хорижий меҳмонлар ташриф доирасида Шарқ ва Ғарб цивилизацияларини боғлаб турган бой тарихий, илмий ва маданий мерос билан яқиндан танишди.
Меҳмонлар Марказнинг асосий экспозиция заллари, умумий концепцияси ва мазмун-моҳияти билан танишар экан, Ўзбекистон ҳудудида шаклланган илмий-маънавий мерос, шунингдек, ислом цивилизациясининг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида батафсил маълумот олди.Мальта, Швейцария ва Қирғизистон вакиллари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициялари билан танишиб, уни маданиятлараро мулоқот ва тарихий хотирани асрашга хизмат қилувчи муҳим макон сифатида баҳолади.
Уларнинг фикрича ушбу марказни ислом цивилизациясининг жаҳон миқёсидаги аҳамиятини намоён этишга хизмат қиладиган ноёб ва беқиёс имкониятдир. Тарихда шундай муҳим даврлар бўладики, маданий меросни асраб-авайлаш ва ислом цивилизациясининг жаҳон тараққиётига қўшган интеллектуал ҳиссасини чуқур англаш айниқса долзарб аҳамият касб этади.




