Ислом цивилизацияси марказига туҳфа

Ислом цивилизацияси марказига туҳфа

 yerykeykerykrykryke.jpg

       Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси ва ғояси асосида бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиши ишлари якуний босқичда амалга ошириляпти. Айни вақтда марказ биносида қурилиш ва пардоз ишлари деярли якунланган бўлиб, экспозиция ва контент билан тўлдириш ишлари қизғин давом этмоқда.

       Ҳозирда мамлакатимиз ва хориждан жалб этилган 2000 га яқин олимлар, мутахассислар, дизайнерлар, ҳунармандлар ва архитекторлар 800 дан зиёд лойиҳа устида фаол иш олиб боришмоқда.

        Бу борадаги ишларда муҳим ҳамкорлик ташаббуси хусусида ҳам алоҳида тўхталиш жоиз. Маълумки, Марказ музейи ва кутубхонасини контент билан тўлдиришда кўплаб вазирликлар ва идоралар иштирок этмоқда. Ўзбекистондаги энг оммавий телемедиа платформалардан бири — “Севимли” телеканали ҳам Президент ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида юртимиздаги энг машҳур ва нодир тарихий обидалар макетларини тайёрлаш ишларини амалга оширмоқда.

       Телеканал ташаббуси билан 25 та энг муҳим тарихий обида макетлари Ислом цивилизацияси маркази музейига беғараз ҳадя сифатида тақдим этилиши режалаштирилган.

       Макетлар “Севимли” телеканали буюртмасига асосан “Артефакт” ташкилот томонидан яратилаётган бўлиб, бу жараёнга 15 дан ортиқ мутахассислар — техник ходимлар, моделлаштириш бўйича дизайнерлар жалб этилган.