Ислом цивилизацияси марказида меҳмонларни сунъий интеллект кутиб олади

Ислом цивилизацияси марказида меҳмонларни сунъий интеллект кутиб олади

 spirtsprotcaortcapr.png

       Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказидаги “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” экспозицияси рақамли технологиялар ва замонавий медиа воситалари асосида такомиллаштирилмоқда.

       Экспозиция тўрт  — ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида, кейинчалик уларга бошқа тиллар ҳам қўшилиши мумкин.

       Ҳар бир бўлимга қисқача изоҳ, кейинги босқичда эса батафсил аннотациялар қўшилиши режалаштирилган. Интерактив форматда китоблардан иқтибослар экранда жонланиб, ташриф буюрувчилар билан мулоқот яратиши кўзда тутилган.

       Энг қизиқарлиси, марказ меҳмонлари сунъий интеллект “Мухлиса” билан суҳбатлашиш ва савол-жавоб қилиш имкониятига эга бўлади.