Ислом цивилизацияси марказида “Долзарб 30 кунлик”

Ислом цивилизацияси марказида “Долзарб 30 кунлик”

 pryvavpryvapryvapryvparyvapryvapr.jpg

       Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва ғояси билан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиши қурувчиларнинг фидойи саъй-ҳаракатлари натижасида якуний босқичда амалга оширилмоқда.

       Бир вақтнинг ўзида “Цивилизациялар, шахслар, кашфиётлар” концепцияси асосида 2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик олимлар, илм-фан, замонавий технологиялар мутахассислари, музейшунослар, тадқиқотчилар, дизайнерлар каби қатор соҳа вакиллари бирлашиб, контентларни тайёрлаш устида ҳам қизғин иш олиб боришмоқда. Марказда навбатдаги йиғилишда бу борадаги ишларни жадаллаштириш учун “Долзарб 30 кунлик” эълон қилинди.